Ўзбекистонда электромобилларга қизиқиш пасаймоқда

Фото: zamin.uz

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига кўра, йил бошидан буён Ўзбекистон автомобиль бозорида ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

Хабарга кўра,“энг катта ўсиш фойдаланилган автомобильлар сегментида бўлиб, улар  7 фоизга етган. Энг кам ўсиш эса янги, маҳаллий енгил автомобильлар сегментида бўлиб уларнинг кўрсатгичи  1 фоизга ва электромобилларга қизиқиш сезиларли даражада 7,8 фоизга тушиб кетган”.

Шунингдек, бир ой давомида барча автотранспорт воситаларининг сотилиши 8 фоизга ошиб, 144,5 минг донани ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 14 фоизга ўсиш қайд этилган. 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.