Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий стратегия тасдиқланди

Фото: netnarkotik.com.ua

Президент Шавкат Мирзиёев “Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия”ни тасдиқлади.

Стратегия Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасидаги қонунчилигини ва гиёҳвандлик билан боғлиқ вазият мониторинги миллий тизимини такомиллаштириш, миллий ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилишга қаратилган.

Стратегия наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ трансчегаравий жиноятчилик таҳдидларига ўз вақтида ва адекват чоралар кўриш соҳасидаги етакчи мамлакатлар амалиёти ва халқаро тажрибасини ўзида мужассам этган ҳолда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратади:

  • аҳолида “гиёҳвандликка қарши иммунитет”ни шакллантириш;
  • гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг олдини олишнинг сифат жиҳатидан янги механизмларини белгилаш;
  • гиёҳвандликка қарши курашишда замонавий иш услубларини қўллаш;
  • янги усуллар асосида аҳолига юқори сифатли наркология хизматларини кўрсатиш тизимини ривожлантириш;
  • наркоманияни тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни янада такомиллаштириш;
  • гиёҳвандлик ва наркожиноятларига қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш.

Гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида эришилган ижобий салоҳиятни сақлаш ва ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш – мазкур Стратегия доирасида белгилаб берилган ва эътиборга олинган халқаро ҳамкорликнинг устувор вазифаларидандир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.