Ўзбекистонда ишсизлик даражаси камайган
Мамлакатда 2023 йил якунига кўра ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга камайди, деб хабар бермоқда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати.
2023 йилнинг декабр ойида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти томонидан республиканинг 208 та шаҳар ва туманида навбатдаги ижтимоий сўров ўтказилган.
“Халқаро меҳнат ташкилоти тавсиялари асосида ўтказилган тадқиқот давомида 1 000 та ўзини-ўзи бошқариш органлари, 10 000 уй хўжаликлари ҳамда 53 минг 300 нафар фуқаро қамраб олинди”, – дейилади хабарда.
2024 йилнинг 1 январ ҳолатига меҳнат ресурслари сони 19 млн. 724 минг 900 кишини ташкил этиб, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 207 минг 400 кишига яъни 1,1 фоизга ошган.
Улашиш:
Шарҳлар