Ўзбекистонда жисмоний шахслар кунига 5 килограммдан ортиқ бўлмаган балиқларни текин овлаши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 80-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра:
- балиқ овлаш билан шуғулланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- спорт-ишқибозлик туридаги ва саноат усулида балиқ овлаш;
- ноқонуний балиқ овлаш оқибатида етказилган зарарларши ҳисоблаш;
- ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларини аниқлаган балиқчилик хўжаликлари ҳамда ваколатли шахсга пул мукофоти бериш тартиби ва бошқа қоидалар белгиланмоқда.
Шунингдек, қуйидаги муддатларда балиқ овлаш тақиқланиши ҳам эслатиб ўтилган.
- 11 мартдан 31 майга қадара – Амударё ва Сирдарёда;
- 26 апрелдан 10 июнга қадар – Қорақалпоғистондаги ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида;
- 16 апредлан 31 майга қадар – бошқа сув ҳавзаларида.
«Спортчи-ишқибозларга суткасига 5 кг дан кўп бўлмаган миқдорда балиқ (ёки белгиланган вазндан ошганда 1 та балиқ) овлашга рухсат берилади. Бошқа ҳолларда сув ҳавзаларига бириктирилган субъектлар билан келишилган ҳолда ёки тўлов асосида балиқчилик хўжаликларининг йўналишлари бўйича балиқ овлашга рухсат берилади», – дейилган хабарда.
Балиқчилик хўжаликлари томонидан ноқонуний балиқ овлаш фактларини аниқлаганда, ундирилган зарар миқдорининг 15% хўжаликнинг ҳисобига йўналтирилади.
Ноқонуний балиқ овлашни бевосита аниқлаган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган ваколатли шахс етказилган зарар миқдорининг 15% миқдорида рағбатлантирилади. Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.05.2024 йилдан кучга киради.
Шарҳлар