Ўзбекистонда McDonald’s товар белгиси рўйхатдан ўтказилмоқда
“Reach Impex” Адлия вазирлигига “McDonald’s” товар белгисини Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат қилган ва тегишли ёзувлар Интеллектуал мулк электрон давлат хизматлари портали базасида 11-март куни 202401749 ва 202401748 рақамлари остида рўйхатдан ўтказилган.
“Reach Impex” масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, 2022 йилнинг 19-апрелида рўйхатдан ўтган. Улгуржи ихтисослаштирилмаган савдо фаолият тури сифатида кўрсатилган.
Устав капитали 211,1 млн сўм бўлган компаниянинг таъсисчилари Усмонов Баҳодир Бурхонович (60%) ва Абдужаббаров Аброр Ахралович (40%) ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар