Ўзбекистон рус маданий марказининг 30 йиллиги нишонланади
2024 йилда Ўзбекистон рус маданий марказининг 30 йиллиги ва Тошкент шаҳар дунган маданият марказининг 35 йиллик саналари нишонланади, деб хабар бермоқда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди.
Бугунги кунда республикада бир миллион етти юз минг тожик, 800 мингдан ортиқ қозоқ, 300 мингдан зиёд қирғиз, 40 мингдан зиёд озарбайжон, 70 мингдан ортиқ турк, 200 мингдан ортиқ туркман ва бошқа миллатга мансуб аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.
Қўмита мамлакатдаги 27 та миллатнинг 157 та миллий маданий маркази, 38 та дўстлик жамияти ва хориждаги 98 та ватандошлар жамияти билан ҳамкорликда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлаш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Бугунги кунда республикада қорақалпоқ тилида 377 та, рус тилида 744 та, тожик тилида 470 та, қозоқ тилида 358 та қирғиз тилида 47 та ва туркман тилида 41 та мактабларда ўз тилларида таълим бериб келинади.
Миллий маданий марказларнинг юбилей саналарини юқори даражада ўтказиш мақсадида давлат томонидан етарли маблағлар ажратилиб берилди.
Шарҳлар