Ўзбекистонда уй-жойга муҳтож қизлар учун бир хонали ижтимоий уйлар қурилади

Фото: Фергана

Президент раислигида ўтган ёшлар билан учрашувда ушбу масалага алоҳида тўхталинган. Бундан кейин ҳам қизларнинг таълим олиши, даромад топиши, шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилиши таъкидланган. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ёзмоқда.

“Жумладан, оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади. Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади”, – дейилади хабарда.

Ҳокимларга ижтимоий уйларнинг намунавий лойиҳасини қилиб, қурилишни бошлаш топширилди.

Соғлиги туфайли ишга қатнай олмайдиган қизларнинг яшаб турган хонадонида  масофавий иш билан таъминлаш чоралари кўрилади. Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.