Ўзбекистонга 6 ойда 3,5 млн нафар турист келган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари туристик мақсадда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 415,6 минг нафарга ёки 13,3 % га ошган.

2024 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Қирғиз Республикаси – 1 057,4 минг нафар

Тожикистон – 1 046,2 минг нафар

Қозоғистон – 668,4 минг нафар

Россия – 364,5 минг нафар

Туркманистон – 67,2 минг нафар

Туркия – 51,9 минг нафар

Хитой – 28,7 минг нафар

Ҳиндистон – 28,2 минг нафар

Жанубий Корея – 19,6 минг нафар

Италия – 17,7 минг нафар

Бошқа давлатлар – 181 минг нафар

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.