Ўзбекистонлик ИШИД аъзоси АҚШда 2 йил яшаб, бошпана кутган

Фото: Hinews

ИШИДга аъзоликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси, 33 ёшли Жовоҳир Аттоев икки ҳафта олдин федерал Иммиграция ва божхона назорати органлари томонидан ҳибсга олинган, деб хабар берди NBC телеканали.

У 2022 йил бошида АҚШ-Мексика чегарасини кесиб ўтган, аммо уни аниқлаш учун АҚШ расмийларига деярли бир йил керак бўлган.

Расмийларга кўра, “Исломий давлат” билан алоқаси бор деб ҳисобланган Жовоҳир икки йилдан ортиқ вақтдан бери АҚШда яшаб келган.

Аттоевга 2022 йилда АҚШга киришга рухсат берилган. Ўшанда божхона ва чегара хизмати у ҳақида ҳеч қандай камситувчи маълумот топа олмаган.

Орадан бир йил ўтиб Ўзбекистон Аттоев ИШИДга алоқадорликда гумон қилиниб, қидирувга берилгани ҳақида хабар тарқатди. 2024 йил март ойида расмийлар Ўзбекистондан келган хабарномани топиб, уни Мерилендда яшовчи эркакка боғлашган.

Америка расмийлари Аттоэвни фақат шу йилнинг 17 апрелида Балтиморда ҳибсга олди. Шу пайтгача Ўзбекистон ҳукуматининг 2023 йилга оид билдиришномаси АҚШда яшовчи суд мажлисини кутаётган муҳожирлар рўйхати билан ўзаро текширилмаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.