Россияда ўзбекистонлик муҳожир ўз ватандошини ўлдириб, жасадини бўлакларга бўлиб ташлади
Россиянинг Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ўз ҳамюртининг ҳаётига зомин бўлди, деб хабар бермоқда “Vesti.ru”.
34 ёшли ўзбекистонлик муҳожир 19 сентябрь, пайшанбага ўтар кечаси 44 ёшли ватандоши билан спиртли ичимлик истеъмол қилган. Сўнг эркаклар тортишиб қолган ва бўлғуси айбланувчи ўз танишини стул билан уриб ўлдириб қўйган.
Сўнг жиноят изини яшириш учун, эркак шеригининг жасадини бўлакларга бўлиб, пакетларга жойлаган ва сув ҳавзаси яқинидаги хилват жойга олиб борган.
Охир-оқибат, ўзбекистонлик қўлга олинган, унга одам ўлдириш айблови илгари сурилган ва олдини олиш чораси сифатида ҳибсга жойлаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар