Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси тайинланди

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нодиржон Турғунов Саудия Арабистони пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021-2024 йилларда Жидда шаҳрида бош консул лавозимида ишлаган. 49 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган.

«Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган, хусусий тузилмаларда таржимон сифатида, шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашида ишлаган», – дейилади хабарда.

2016 йилдан бери ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида турли лавозимларда фаолият олиб борди. 2019-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳрида (Қозоғистон), 2021-2024 йилларда эса Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) бош консул бўлиб ишлаган.

Араб ва рус тилларида сўзлаша олади.

Нодиржон Турғунов 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнига тайинланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.