Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлиги таҳлил қилинди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг ШҲТга аъзо давлатлар билан 2023 йилги савдосини таҳлил қилди.
2023 йилда ШҲТ мамлакатлари Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 50,1%ини ($31,36 млрд) ташкил этди.
Экспортнинг умумий ҳажми — 6,6% ($8,94 млрд) ва импортнинг умумий ҳажми — 58,8% ($22,43 млрд).
2023 йилда 2022 йилга нисбатан Ўзбекистоннинг ШҲТ мамлакатлари билан товар айланмаси 18,5%га ўсиб, 31 362,0 млн долларни ташкил этди, экспорт 1,3%га камайиб, 8 936,3 млн долларни ташкил этди, импорт 28,9%га ўсиб, 22 425,6 млн долларни ташкил этди.
ШҲТ мамлакатлари бозорлари Ўзбекистоннинг тайёр экспорт маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар