«Ўзбеклар умуман бўлмаган» дейилган фикрга Россия ТИВ муносабати
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили М.В.Захарова кеча муҳокамалар марказига айланган россиялик тарихчи М.Смолиннинг «Ўзбеклар умуман бўлмаган» мазмундаги сўзларига суносабат билдириб, ОАВнинг «Россиянинг Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан муносабатларининг ҳозирги мақоми» ҳақидаги саволига жавоб берди. Ушбу баёнот Россия ТИВнинг расмий телеграм каналида жойлаштирилди.
Унга қуйидагича савол билан мурожаат қилинган, «Тарихчи олим М.Смолиннинг 22 январь куни НТВ телеканалининг “Учрашув жойи” кўрсатувида Марказий Осиёнинг айрим замонавий давлатларининг шаклланишига оид баёнотларига қандай изоҳ бера оласиз?»
Захаровага кўра, «Россия ва Марказий Осиё республикаларини умумий тарих, яқин инсоний ва гуманитар алоқалар, савдо-иқтисодий ва бизнес алоқаларининг минглаб “иплари” бирлаштиради. Бизнинг чинакам имтиёзли ҳамкорлигимиз, стратегик шериклигимиз ва аксарият ҳолларда иттифоқдошлигимиз бир-биримизга ҳурмат ва маданиятлар мулоқотига асосланган бўлиб, бизни ўзининг тарихий чуқурлиги ва бутун инсоният учун қадрли мевалари билан бойитади» – дейилган унинг фикрларида.
Россия ва, ишончимиз комилки, Марказий Осиё минтақасининг суверен, мустақил давлатлари бундай муносабатларнинг аҳамиятини тўлиқ тушунади.
«Қайд этилган ғалати баёнотлар табиатан соф субъективдир, ҳозиргина айтиб ўтилган воқеликлар билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ ва бутунлай муаллифнинг виждонига ҳавола», – дейилган баёнотда.
Шарҳлар