Ўзгидромет баҳорнинг сўнгги кунида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
31 май куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 37 даражагача кўтарилади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Тошкент: Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 29-31° иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти: Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: Бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: Ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 29-34° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Кун бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 32-37° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: Жойларда бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 28-33° иссиқ бўлади.
Тоғли ҳудудлар: Бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 19-24° илиқ бўлади.
Шарҳлар