Қозоғистон 1 мартдан ягона вақтга ўтади
Қозоғистонда 2024 йил 1 мартдан бошлаб ягона вақт минтақаси ўрнатилади. Бундай ўзгартиришлар “Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҳукумат қарорига киритилди, дея хабар беради Савдо ва интеграция вазирлиги.
Бу бешинчи вақт минтақаси бўлади (UTC +5, Москва UTC +3 минтақасида жойлашган).
Астана, Алмата, Чимкент шаҳарлари, Акмола, Жамбил, Қарағанда, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Жетису, Улитов вилоятлари ҳокимликлари 2024 йил 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси, 2024 йил (соат 00:00 да), маҳаллий вақтни 1 соат орқага қайтариши керак.
Бугунги кунда Қозоғистонда UTC +5 ва UTC +6 икки вақт минтақаси мавжуд. Мамлакат ҳудудининг катта қисми (ғарбий вилоятлар бундан мустасно) UTC +6 ҳудудида жойлашган.
Аввалроқ қозоғистонлик олимлар ва экспертлар “UTC +6” соат минтақаси “табиий қуёш вақтига тўғри келмаслиги, бу биологик ритмлар ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётганини” таъкидлаган эди. Олимларнинг фикрича, ягона вақт минтақасининг ўрнатилиши соғлиқ учун фойдали бўлишидан ташқари, мамлакатнинг турли ҳудудлари аҳолиси ўртасидаги вақт тўсиқларини бартараф этишга, транспорт ва бошқа алоқаларни мувофиқлаштиришни яхшилашга, бизнесни юритишга, шунингдек давлат органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг ўзаро ҳамкорлигига ҳам фойдали таъсир кўрсатади.
Шарҳлар