Қозоғистон Афғонистондаги Толибон ҳокимиятини террорчилик ташкилотлари рўйхатидан ўчирди
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев республика Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида толиблар режимини террорчилар рўйхатидан чиқарганини билдирди. Бу ҳақда ТАСС хабар беради.
“Қозоғистон замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил эканлигини англаган ҳолда толиблар режимини террорчилар рўйхатидан чиқарди”, — деди Токаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) хавфсизлик давлатларининг парламентлари палаталарининг спикерлари билан учрашувда. Президент матбуот хизмати унинг сўзларидан иқтибос келтиради.
Токаевнинг сўзларига кўра, ҳозирги босқичдаги стратегик вазифалардан бири Афғонистонни минтақалараро алоқаларга фаол жалб этишдир.
Қозоғистон раҳбари КХШТ давлатларининг ушбу масала бўйича келишилган позицияси бўлиши муҳимлигини таъкидлаб, республиканинг Алмата шаҳрида БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақирди.
Шарҳлар