Қозоғистон Бош вазири ИҲТ саммитида иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

Фото: Бош вазир матбуот хизмати

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот хизмати хабар беряпти.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Қисқа суҳбатдан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

«Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ самитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.