Қозоғистон элчихонаси ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди

фото: nur.kz-

Ўққа тутишлар ва ҳаво ҳужумлари сони ортиб бораётгани сабабли Қозоғистон элчихонаси ўз фуқароларига Украинани тарк этишни ва тревога сигналини эътиборсиз қолдирмасликни тавсия қилди.

«Украинада артиллерия отишмалари ва ҳаво ҳужумлари сони ортиб бораётгани муносабати билан Қозоғистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси хавфсизлик нуқтаи назаридан Қозоғистон фуқароларига фаол жанговар ҳаракатлар содир бўлган жойларга яқин ҳудудларни тарк этиш ёки Украинани тарк этиш ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қилади», – дейилади Қозоғистон элчихонасининг Телеграм каналида.

Шунингдек, элчихона барча фуқароларни ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмасликка ва зудлик билан бошпанага боришга, ўз хавфсизлик чораларига риоя қилишга ва расмий идораларнинг тавсияларига амал қилишга чақиради.

Украинадан Қозоғистонга саёҳат қилиш учун фуқаролар қуруқликдаги йўналишлардан фойдаланишлари мумкин: Польша ёки Молдова орқали, кейин эса тижорат ҳаво хизматлари орқали.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.