Қозоғистон ноқонуний йўл билан сотиб олинган 1 миллиард долларлик активларни қайтариб берди

Қозоғистоннинг ноқонуний активларини қайтариш комиссияси мамлакат бюджетига яна 525 миллиард тенге (1 миллиард доллардан ортиқ)ни қайтаришни маъқуллади.

“Давлат раҳбари таъкидлаганидек, қайтарилган барча маблағлар қозоғистонликлар манфаати учун ишлаши керак. Жорий йил бошидан бери комиссия умумий қиймати 900 миллиард тенгедан ортиқ активларни қайтариш бўйича келишувларни тасдиқлади. Бу маблағлар ҳисобидан бир қатор ижтимоий инфратузилма объектлари қурилиши бошланди”, — деди Бош вазир Олжас Бектенов.

Олинган маблағлар Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб, Олмалиқ шаҳрида иқтидорли спортчи болалар учун 120 ўринли спорт мажмуаси қурилишига сарфланади.

Шунингдек, Остона шаҳрида таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган болалар учун реабилитация маркази ва Олмаота шаҳрида алоҳида эҳтиёжли кишилар учун 400 ўринли ўқув маркази қуриш режалаштирилган.

2023-йил июл ойида Президент Қосим-Жомарт Токаев “Ноқонуний йўл билан олинган мулкларни давлатга қайтариш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.