Қозоғистон пойтахтида Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди

Источник: president.uz

Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлди.

Замонавий бино ўзбекистонлик қурувчилар томонидан барпо этилган. Хоналар миллий услубда безатилган, дея қайд этади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Дипломатик ваколатхона ҳудудида асосий бино, консуллик бўлими, ходимлар учун уй, дипломатик миссия раҳбарининг қароргоҳи, болалар ва спорт майдончалари жойлашган. Алоҳида эҳтиёжли одамлар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.