Қозоғистон президенти Саида Мирзиёева билан учрашди
Қозоғистон раҳбари Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди. Учрашувда томонлар “икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини” муҳокама қилдилар.
“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг иттифоқчи ва стратегик характерини қайд этган Қосим-Жомарт Тоқаев олий ва олий даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш учун президент маъмуриятлари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади. Ахборот, мафкуравий, маданий-гуманитар ва таълим соҳалари ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди”, — дейилади Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Токаев “Остонада “Заковат” халқаро интеллектуал ўйинларининг ўтказилишини олқишлади ва бундай тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим аҳамият касб этишини қайд этди”.
Шарҳлар