,

Қозоғистон ҳукумати аъзоларининг 80 фоизи ўз лавозимида қолди

Фото: Masa

Қозоғистон ҳукумати яқинда истеъфога чиққанидан кейин, унинг янги таркиби тасдиқланди. Президент фармонига мувофиқ, вазирларнинг кўпчилиги – 80 фоизи ўз лавозимларида қолди.

Бошқа бир қатор вазирликларга эса янги раҳбарлар тайинланди. Хусусан, Қозоғистон молия вазири этиб Мади Такиев тасдиқланди, у бу лавозимда Ерулан Жамаубаев ўрнини эгаллади.

Соғлиқни сақлаш вазири Aкмарал Aлназарова бўлди, ундан аввалги вазир ҳам аёл киши эди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий иқтисодиёт вазирлигига ҳам янги раҳбарлар тайинланди. Бу лавозимларни тегишли равишда Чингис Aринов ва Нурлан Байбазаров эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 5 февраль куни Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиққан эди. Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаев “Қозоғистон Республикаси ҳукумати тўғрисида”ги фармонни имзолаган ва Қозоғистон ҳукуматининг истеъфосини қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Аввалроқ Олжас Бектенов Қозоғистоннинг янги бош вазири этиб тайинланган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.