Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг савдо айланмаси 4 млрд доллардан ошди
Қозоғистон Ўзбекистоннинг етакчи савдо ҳамкорлари учлигига киради – сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми тўрт миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири ўринбосари – ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
“Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор равишда тўрт миллиард доллардан ошди. Саноат кооперацияси соҳасида сезиларли ютуқларга эришилди. 156 миллион долларлик 12 та қўшма лойиҳа ишга туширилди. Қарийб миллиард долларлик 21 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Энди навбатдаги муҳим босқичлардан бири – олинган эътиборни йўқотмасдан, товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишдир”, — дейди Нуртлеу.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида халқаро саноат кооперацияси марказининг фойдаланишга топширилиши икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмига сезиларли ҳисса қўшиши кутилмоқда, – дея қўшимча қилади Қозоғистон ТИВ раҳбари.
Шарҳлар