Қозоғистонда 10 июль “Ветеринария ходимлари куни” сифатида белгиланди
Янги байрам ҳайвонлар саломатлиги ва чорвачилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга беқиёс ҳисса қўшаётган ветеринария мутахассислари меҳнатининг аҳамиятини таъкидлашга бағишланган.
Сўнгги ўн йилликда Қозоғистон Республикаси ветеринария хизматида ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида самарадорлик ва хавфсизликни оширишга қаратилган жиддий ўзгаришлар рўй берди. 2011 йилда ташкил этилган QR Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария қўмитаси ушбу соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи ва назорат қилувчи асосий органга айланди.
Ветеринария қўмитасининг асосий вазифалари ҳайвонларни касалликлардан асраш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш ҳисобланади. Ветеринария препаратлари ва ем-хашак хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиш фаолиятнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Шарҳлар