Қозоғистонда гендер зўравонлигига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё альянси очилди
Қозоғистонда Гендер зўравонлигига қарши курашиг бўйича Марказий Осиё альянсининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Кестутис Янкаускас, БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори Микаэла Фриберг-Стори, шунингдек Осиё мамлакатларининг вакиллари иштирок этди.
Гендер зўравонлигига барҳам бериш бўйича Марказий Осиё альянси Марказий Осиёдаги фуқаролик жамияти, давлат органлари ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун яратилган очиқ минтақавий ҳамкорлик платформасидир.
Альянс Марказий Осиё ва Афғонистон учун “Ёруғлик нури” минтақавий дастурининг натижасидир. «Ёруғлик нури» (Spotlight Initiative) – Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг глобал ташаббусидир. У аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этишга қаратилган. Ушбу ташаббус гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтиришга сармоя киритишга қаратилган.
БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори Микаэла Фриберг-Стори таъкидлаганидек, ташкил этилган Марказий Осиё альянси Осиё мамлакатларида мавжуд бўлган бошқа минтақавий альянслар билан ҳамкорлик қилади.
Альянс фаолияти ҳар бир давлат томонидан ўз миллий устуворликлари доирасида, шунингдек, маданий ва тарихий қадриятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
«NIHOL» Ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш маркази нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари Ширин Рашидованинг айтишича, ушбу тадбир гендер зўравонлигига қарши курашиш йўлидаги катта қадамдир.
“Умид қиламанки, иттифоқ тузиш ҳар бир мамлакатга алоҳида ва биргаликда зўравонлик ёки ўз жонига қасд қилган аёлларимизга ёрдам беради. Бу бизнинг муаммомиз эмас, балки глобал муаммодир, чунки амалиёт аёлларнинг заиф эканини кўрсатмоқда. Улар жинсий, руҳий ва жисмоний зўравонлик билан камситилади. Бу иттифоқ эса бизга, нодавлат нотижорат ташкилотларига, оиладаги зўравонлик ва гендер зўравонлигининг барча кўринишларига барҳам бериш учун бирлашишга ажойиб минбардир”, — дейди Ширин Рашидова.
Шунингдек, у Ўзбекистон Жиноят кодексида оилавий зўравонлик жиноят деб белгиланиши туфайли жамият тараққиётга эришганини таъкидлади. Ушбу қонун туфайли фуқаролар энди шов-шувли ишлар ҳақида билиб олишлари ва қонун бўйича зўрлаганлар билан нима содир бўлишини кузатишлари мумкин.
“Урган бўлсанг жазоланасан, ўтирасан деган фикрни етказишимиз керак. Ахир, кўп эркакларимиз аёлни уришни табиий деб билишади. Эркаклар тазйиқ ва зўравонлик учун жавоб беришлари кераклигини ва бу жиноий ҳуқуқбузарлик эканини тушунса, жамиятдаги вазият ўзгаради”, – дейди Ширин Рашидова.
Альянснинг очилишида Nemolchi.uz сайтининг асосчиси Ирина Матвиенко ҳам иштирок этди. Унинг таъкидлашича, гендер зўравонлигига қарши курашишга сарфланаётган маблағ фақат аёллар ва уларнинг жамиятда ривожланишига йўналтирилиши керак.
“Кучлар мувозанати нуқтаи назаридан бунда эркаклар ҳам иштирок этиши керак. Улар аёлларни қўллаб-қувватлаш кераклигини тушунишлари зарур. Аёллар кўпроқ ҳимоясиз, эркаклар эса ўзларининг шундай устуворликка эга эканини англашлари лозим”, — дейди Ирина Матвиенко.
Альянснинг мақсадлари қандай? Марказий Осиёда гендер зўравонлигининг олдини олиш ва унга қарши курашиш учун манфаатдор томонларнинг овозини кучайтириш; давлатлар томонидан халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини янада қўллаб-қувватлаш учун инклюзив сиёсий мулоқотни ривожлантириш; мамлакатлар ўртасида ва жаҳон даражасида билим ва тажриба алмашишни яхшилаш; гендер зўравонлиги муаммосини ҳал қилиш учун жамоатчилик саъй-ҳаракатларини тузилмалаштирилган ҳолда сафарбар қилиш.
«Меҳржон» аёллар ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мослаштириш маркази раҳбари Хуршида Ибрагимова фуқаролик жамияти ва барча Ўзбекистон аёллари номидан альянс аъзолари билан суҳбатлашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирди.
“Мамлакатимизда хотин-қизлар азалдан куч-қудрат, матонат ва қатъиятдир. 15 йилдан ортиқ вақтдан бери зўравонлик ва одам савдосидан жабрланганларга бепул ёрдам кўрсатувчи «Меҳржон» ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказини бошқариб келмоқдаман. Фарғона вилоятида фуқаролик жамияти тармоғини ташкил этиб, қизлар ва аёлларга ёрдам бердик. Салоҳиятимиз чексиз ва овозимиз эшитилиши керак”, – дея хулоса қилади Хуршида Ибрагимова.
Дарья Пензова
Шарҳлар