Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Источник: Агентство по вопросам внешней трудовой миграции

12 май куни Жамбил вилоятида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат ТИВ хабар беради.

Айни пайтда 16 нафар юртдошимиз туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Дипломатлар воқеа жойига етиб бордилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда. Вазият Бош консулхона назоратига олинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса об-ҳаво шароитининг ёмонлашиши (ёмғир ва дўл) туфайли содир бўлган, “режадаги автобус ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, шу йўналишда ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган”.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан эътиборсизлик туфайли икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан терговга қадар ҳаракатлар бошланган, дея хабар беради Казинформ агентлиги.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.