Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ оқибатида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир нечтаси жабрланди
Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲ натижасида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бир неча нафари шифохонага етказилди.
Nur.kz хабарига кўра, ЙТҲ 16 октябрь куни тахминан соат 07:30 да Манғистау вилоятидаги “Бейнеу-Тажен” автомобиль йўлида содир бўлган. Jac русумли енгил автомобиль йўл четида чегарадан ўтишни кутиб турган MAN юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Машинада 10 киши бўлган. Тўрт нафар жабрланувчи Бейнеу марказий туман касалхонасига ётқизилган, уларнинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Олти нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.
Иккала машина ҳам Ўзбекистонда рўйхатга олинган бўлиб, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар Россиядан қайтаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Полиция ЙТҲ юзасидан терговга қадар текширув бошлади.
Шарҳлар