Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Атирау вилоятида Ўзбекистон фуқароси чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди.
Воқеа 25-июн куни Усенов кўчасида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, ташландиқ уйга чақмоқ тушган, шундан сўнг ёнғин содир бўлган.
Маҳаллий ёнғин хавфсизлиги бўлимининг 3 нафар ходими битта техника билан ёнғинни ўчиришди. Кейинчалик маълум бўлишича, уйда одам бўлган. Яшин уриши вақтида у қурилаётган уйнинг ошхонасида бўлган, дейилади хабарда.
35 ёшли Ўзбекистон фуқароси жорий йилнинг 28-май куни Қозоғистон ҳудудига кириб келган. У Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинган.
Жасадни кўздан кечириш чоғида тан жароҳатлари аниқланмаган.
Жасад суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига топширилди.
Шарҳлар