Озодбек Назарбеков иштирокидаги рекламани тарқатган дўкон жаримага тортилди

Foto: Skrinshot

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Маданият вазири О.Назарбеков иштирокида “KINGSMAN UZBEKISTAN” кийимлар дўкони ҳақидаги реклама бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини ҳақида хабар берилган эди.

Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича “KINGSMAN UZBEKISTAN” бренди остида фаолият кўрсатувчи “Boutique” МЧЖ «Реклама тўғрисидаги» Қонуннинг 16-моддасини, яъни рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш бўйича тақиқ талабларини бузган деб топди.

Натижада, ушбу корхонага нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди ва қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Махсус комиссия томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида Маданият вазири О.Назарбековнинг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи ёки реклама тарқатувчи сифатида иштирок этганлигининг аломатлари аниқланмади.

О.Назарбеков томонидан рекламани ўз шахсий ижтимоий тармоқлари ва бошқа расмий тармоқлар орқали тарқатмаганлиги «Реклама тўғрисидаги» Қонунига асосан рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.