Маданият вазири Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборди

Фото: видеодан кадр

Мазкур ҳодиса жорий йилнинг 16-феврал куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлган. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати хабар беряпти.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги йўловчини уриб юборгани билан боғлиқ хабарлар юзасидан вазирлик расмий муносабат берди.

Унга кўра:

“Жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланди. Заруратга кўра, албатта, бу борада яна қўшимча ахборот берилади. Шу ўринда, юртдошларимиздан йўлда ҳаракатланиш маданиятига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз”, – дейилган хабарда.

Арзимаган вақтингизни қизғаниб, йўл қоидасини бузган ҳолда ўзингиз ва бошқалар ҳаётини хавф остида қолдирманг. Чунки йўл хатони кечирмайди. Биргина хато бир умрлик афсусга сабаб бўлиб қолмасин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.