Пахта йиғим-теримини молиялаштир ва класстерлар ташкил этишнинг янги тартиби жорий этилмоқда

Фото: УзА

2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва хариди учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади. Бу ҳақда УзА ёзмоқда.

Унга кўра:

➖ фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хомашёси етиштириш учун – пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан;

➖ кластерларга пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта хомашёси қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

➖ ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади (буғдой етиштирувчи фермер хўжаликлари ҳозирга етказиб берувчиларни ўзлари танламоқда);

➖ етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик хўжаликлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

Шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этишнинг янги тартиби ҳам жорий этилади

➖ талабгор:

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши;

➖ кластерлар фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади;

➖ кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф “on-line” танлов асосида танлаб олинади;

➖ пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилади;

➖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради;

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.