«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорига асосан футбол клублари хусусийлаштирилиши белгиланган.

Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан футбол клубларининг бир давлат ташкилоти тасарруфида бўлиши соғлом рақобат муҳитини яратишга тўсқинлик қилиши билдирилган. Бугунги кунда, футбол клублари давлат ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар тасарруфида қолиб, умумий бенефициар сифатида давлат бўлиб қолмоқда.

Ўз навбатида, ушбу ҳолат халқаро принципларга мувофиқ ҳисобланмайди. Шунга кўра, дастлаб жозибадорлиги юқори бўлган футбол клубларини хусусийлаштирган ҳолда хусусий секторнинг улушини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган.

Шунга кўра, тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пахтакор футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилганини маълум қилди.

Клубни сотиб олувчи харидор кейинчалик қуйидаги талабларга риоя қилиши керак бўлади:

➖футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;

➖футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;

➖«Пахтакор» футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.