“Пахтакор” футболчиси фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради

Мухаммадали Уринбаев
Фото: Пахтакор

Муҳаммадали Ўринбоев Англиянинг “Брентфорд” клубига ижарага берилди. Бу ҳақда “Пахтакор” клуби матбуот хизмати хабар беряпти.

Ўзбек футболи тарихида биринчи бор ўзбекистонлик футболист Англияга тўғридан-тўғри йўл олди. “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси Муҳаммадали Ўринбоев фаолиятини АПЛ иштирокчиси “Брентфорд” клубида давом эттиради.

“Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, у 30 июнга қадар “Брентфорд”да ижара асосида ўйнайди. Ушбу муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Ўринбоев “Пахтакор”да 17 ёшга тўлмасдан ўз дебютини ўтказган ва ўз ёш тоифасида терма жамоа аъзоси саналади”, – дейилган хабарда.

Шу тариқа иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган “Пахтакор” академиясининг навбатдаги тарбияланувчиси ҳам хориж чемпионатига йўл олди. Ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.