Пайариқда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилган

Foto: Departametn

Пайариқ туманида масъуллар томонидан ўтказилган рейд тадбирлар давомида фуқаро М.У. “П.Ф.” МЧЖга қарашли бинода яширин цех ташкил этиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз ёғ ишлаб чиқаргани аниқланган. Ушбу цехдан 6,8 тонна пахта хом ашёси, 2 тонна техник чигит, 126 кг. истеъмолга яроқсиз ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.