Бутун Ўзбекистон бўйлаб паловнинг ўртача нархлари маълум қилинди
Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2024 йил май ойи учун) маълум қилинди.
1 порция ошнинг ўртача нархи:
🔸Қорақалпоғистон Р. – 24 300 сўм
🔸Андижон вилояти – 24 600 сўм
🔸Бухоро вилояти – 28 600 сўм
🔸Жиззах вилояти –26 200 сўм
🔸Қашқадарё вилояти – 27 900 сўм
🔸Навоий вилояти – 24 400 сўм
🔸Наманган вилояти – 19 900 сўм
🔸Самарқанд вилояти – 27 300 сўм
🔸Сурхондарё вилояти – 25 800 сўм
🔸Сирдарё вилояти – 23 500 сўм
🔸Тошкент вилояти – 25 400 сўм
🔸Фарғона вилояти – 23 300 сўм
🔸Хоразм вилояти – 27 600 сўм
🔸Тошкент шаҳри – 30 200 сўм
Таъкидланишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.
Шарҳлар