Лондоннинг марказий боғида 10 та дошқозонда палов тайёрланди
Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида “Бирлашамиз” шиори остида Ўзбекистон маданияти кунлари ва миллий таомлари фестивали ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фестиваль доирасида ташкилотчилар томонидан Ўзбекистон туризми тарғиботига қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилди. Тадбирларнинг асосий қисми Лондоннинг рамзи бўлмиш “Tower Bridge” кўприги яқинидаги “Potters Fields Park” боғида ташкил этилди.
Тадбир давомида бир кунлик қамрови 500 минг нафардан ортиқ кишини ташкил этадиган боғ ҳудудида Баҳриддин Чустий бошчилигидаги ва Лондондаги “Ошпаз” ресторанлар тармоғининг 30 га яқин ошпаз гуруҳи томонидан Ўзбекистон ошхонасининг такрорланмас лаззатга эга миллий таомлари тайёрланиб, лондонликлар ва шаҳар меҳмонларига туҳфа этилди.
Лондоннинг марказий паркида 2 кун давомида 10 та дошқозонда ўзбекона палов тайёрланди ва хорижликларга тарқатилди. Миллий палов унутилмас таъми билан хорижликларда катта таассурот уйғотди.
Шарҳлар