“Памперс”га яширилган оғу
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда Тўрткул туманидаги хонадонларнинг бирида ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро ички кийимига оқ рангли, ўткир ҳидли, кристаллсимон моддани яширгани фош этилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беряпти.
«Тадбир давом эттирилиб, мазкур уйда истиқомат қилувчи барча фуқаролар кўздан кечирилганида, қарангки, 8 ойлик чақалоқнинг кийиб юрган таглиги ичига яширилган сариқ рангли целлофан пакет ичида гиёвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.
Тайинланган экспертиза хулосасига кўра, мазкур фуқародан ашёвий далил сифатида олинган моддалар соф вазни 26,96 граммга тенг бўлган “героин” гиёвандлик воситаси эканлиги маьлум бўлди.
Мазкур холат юзасидан жиноят иши кузгатилиб, хозирда тергов харакатлари олиб борилмокда.
Шарҳлар