Пара дзюдочиларимиз медал учун курашни давом эттиради

Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J1 классида -57 кг вазн тоифасида татамига чиққан ҳамюртимиз Улжон Амриева чорак финалда хитойлик Ши Йижиега қарши кураш олиб бориб, имкониятни бой берди.

Бироздан сўнг эса Улжон Амриева бронза медал учун татамига чиқадиган бўлди. Пара дзюдочимиз Паралимпия ўйинлари медали учун кечадиган курашда украиналик Анжела Хаврисюкга қарши баҳс олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик бугун Тошкент вақти билан соат 19:00 дан кейин бошланиши режалаштирилган.

Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакилимиз Шерзод Намозов эса чорак финалда испаниялик Луис Даниел Гавилан Лорензони 10:0 ҳисобида енгди ва финалга чиқди.

Шерзод Намозов иштирокидаги финал жангги бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 дан кейин бошланиши режалаштирилган.

Шунингдек, Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида ядро улоқтириш дастурида финал беллашувларида қатнашган вакилимиз Моҳигул Ҳамдамова 9.52 метр натижа билан 7-ўринни эгаллади ва кейинги босқичга ўта олмади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.