Параатлетчи Моҳигул Ҳамдамова жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик параатлетчи Моҳигул Ҳамдамова Японияда ўтказилган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда МОҚ.
Енгил атлетикачи диск улоқтириш дастурида 33,28 м натижа кўрсатиб, алоҳида ажралиб турган.
Маълумот учун, Моҳигул Ҳамдамова 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари лицензияси соҳиби ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар