Гулжаной Наимова таэквондо WT бўйича Паралимпия ўйинлари кумуш медалини қўлга киритди
Франция пойтахти Париж шаҳрида давом этаётган XVII навбатдаги Паралимпия ўйинларида ҳамюртимиз Гулжаной Наимова кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Гулжаной пара таэквондо WT бўйича +65.кг вазн тоифасидаги (К44) финал жангини Буюк Британия вакиласи Эми Трусдейлга қарши ўтказди. Мазкур беллашувда паралимпиячимиз жароҳат олди. Бунинг натижасида жанг муддатидан аввал якунлади.
Улашиш:
Шарҳлар