Жаҳон чемпионатида пара енгил атлетика бўйича медаллар сони яна биттага кўпайди
Япониянинг Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоа медаллари сони яна биттага кўпайди.
Бундан бироз аввал аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи Нурхон Қурбонова 20.73 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.
«Нурхон ўтган йили Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам ушбу йўналишда олтин медаль ва “Париж-2024” ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган эди», – дейилади хабарда.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу жаҳон биринчилигида 5 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 9 та медални қўлга киритди.
Улашиш:
Шарҳлар