Ўзбекистон делегацияси Паралимпия ўйинларини ўз тарихидаги энг яхши натижа билан якунлади

Foto: Paralimpiya qo‘mitasi

28 августдан 8 сентябрга қадар давом этган Париж-2024 XVIII ёзги Паралимпия ўйинлари ниҳоясига етди. Дунёнинг 168 та мамлакатидан ташриф буюрган энг кучли пара атлетлар иштирок этган ушбу ўйинларда Ўзбекистон делегацияси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этишга эришди. Ўзбекистонлик спортчилар беллашувларда 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза, жами 26 та медал қўлга киритиб, 13-ўриндан жой олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси хабар бермоқда.

Олтин медалларни қуйидаги спортчилар қўлга киритди:
Асила Мирзаёрова – пара енгил атлетика Т11 узунликка сакраш
Eлбек Султонов – пара енгил атлетика Ф12 ядро улоқтириш
Хусниддин Норбеков – пара енгил атлетика Ф35 ядро улоқтириш
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – пара енгил атлетика Ф37 ядро улоқтириш
Бобиржон Омонов – пара енгил атлетика Ф41 ядро улоқтириш
Толиббой Йўлдашев – пара енгил атлетика Ф37 диск улоқтириш
Ёрқинбек Одилов – пара енгил атлетика Ф57 найза улоқтириш
Нурхон Қурбонова – пара енгил атлетика Ф54 найза улоқтириш
Шерзод Намозов – пара дзюдо Ж2 -60кг
Асад Тоштемиров – пара таэквондо К44 -80 кг

Кумуш медаль:
Дониёр Салиев – пара енгил атлетика Т12 узунликка сакраш
Сафия Бурханова – пара енгил атлетика Ф12 ядро улоқтириш
Кубаро Ҳакимова – пара енгил атлетика Ф41 ядро улоқтириш
Шаҳина Йигиталиева – пара енгил атлетика Ф46 найза улоқтириш
Кумушхон Ходжаева – пара дзюдо Ж2 -57 кг
Рўза Кузиева – пара пауэрлифтинг -73 кг
Зиёда Исоқова – пара таэквондо К44 -47 кг
Гулжаной Наимова – пара таеквондо К44 +65 кг
Сервер Ибрагимов – пара ўқ отиш П4 50 метрга тўппончадан отиш

Бронза медаль:
Темур Гиязов – пара енгил атлетика Т64 баландликка сакраш
Толиббой Йўлдашев – пара енгил атлетика Ф37 ядро улоқтириш
Нурхон Қурбонова – пара енгил атлетика Ф54 ядро улоқтириш
Моҳигул Ҳамдамова – пара енгил атлетика Ф57 диск улоқтириш
Учқун Қуронбоев – пара дзюдо Ж2 -73 кг
Довурхон Кароматов – пара дзюдо Ж2 -90 кг
Муслима Одилова – пара сузиш С13 100 метр баттерфлай

Ушбу натижа билан Ўзбекистон делегациямиз Паралимпия ўйинларини 168 та мамлакат орасида 13-ўринда якунлади. Шунингдек, Осиёда учинчи, МДҲ, Марказий Осиё минтақаси, Ислом бирдамлиги ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллади.

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари кўплаб жиҳатлар билан спортимиз тарихига муҳрланмоқда, дейилади хабарда. Жумладан, тарихда илк бор 65 нафар пара атлетимиз Паралимпия ўйинларига 113 та литсензия қўлга киритди, делегатсиямиз биринчи бор Паралимпия ўйинларида 9 та спорт турида иштирок этди, Паралимпия ўйинлари тарихида биринчи марта пара енгил атлетикачиларимиз 16 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни ва пара таэквондочиларимиз 3 та медал билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади, Хусниддин Норбеков Ўзбекистон тарихида 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк спортчига айланди, Шахина Йигиталиева делегациямиз таркибида Паралимпия ўйинлари совриндори бўлган энг ёш спортчи сифатида тарихга кирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.