Параосиё ўйинлари иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди
Бугун “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Ханчжоу шаҳридан учган самолёти бортида IV-Параосиё ўйинларида иштирок этган миллий терма жамоа билан пойтахт аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” матбуот хизмати хабар беряпти.
Ўзбекистон терма жамоаси Параосиё ўйинларидаги иштирокини якунлаб, 11 спорт тури бўйича 79 медал – 25 олтин, 24 кумуш ва 30 бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик пара-спортчилар 44 иштирокчи давлат орасидан кучли ўнталикка кириб 8-ўринни эгаллади, бу эса ўз навбатида Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши натижа бўлди.
Жамоани Тошкент аэропортида расмий кутиб олиш маросимида мутасаддилар, мураббийлар, жамоа аъзоларининг яқинлари ва дўстлари иштирок этди.
Шарҳлар