Қудратулла Маъруфхўжаев келаси Паралимпия ўйинларига навбатдаги лицензияни қўлга киритди

Фото: параолимпик

Ўзбекистон вакили Қудратулла Маъруфхўжаев 2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига навбатдаги лицензияни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Миллий Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Маъруфхўжаев Японияда бўлиб ўтган параатлетика бўйича жаҳон чемпионатида иштироқ этиб, Ф37 синфида диск улоқтириш дастурида 54,11 м натижа кўрсатди. У олтин медаль, шунингдек, 2024 йилги Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Бунгача Қудратулла Маъруфхўжаев ядро улоқтириш дастурида ҳам олтин медални қўлга киритган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.