«Париж-2024» беллашувларини бошқариб бориш учун Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам жалб қилинди

Foto: uza.uz

Ёзги Олимпия ўйинлари 32 та спорт тури бўйича ўтказилиб, ўйинлар мобайнида 329 та медаллар жамланмаси учун шиддатли баҳслар бўлиб ўтади. Бу ўтган «Токио-2020» Олимпия ўйинларидан 10 та медаллар жамланмаси кам дегани.

Ташкил этиладиган мусобақаларда Халқаро олимпия қўмитаси, халқаро спорт федерациялари томонидан жалб қилинган мингдан зиёд ҳакам, 2 мингга яқин техник ходим фаолият кўрсатади.

Спорт вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистондан 12 нафар ҳакам олимпиада мусобақаларини назорат қилиб бориш учун таклифномалар олган. Футбол мусобақаларини 3, гимнастика 2, шунингдек, бокс, дзюдо, оғир атлетика, таеквондо, қиличбозлик, теннис, спорт курашларида 1 нафардан ўзбекистонлик ҳакам «Париж-2024″да хизмат кўрсатади.

Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июль-1 август кунлари ўтказилади. Ўйинларнинг тантанали очилиш маросими Париждаги Сена дарёси бўйлаб ташкил этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.