«Париж-2024» томон илк қадам
Велоспорт бўйича Tashkent city cycling woman team аёллар ўртасидаги UCI шоссе мусобақасида илк Олимпиада рейтинг очколарини қўлга киритди. 4 февраль куни Кипрда алоҳида бошланган биринчи пойга жараёни якунланди. Вақт бўйича пойга баландлиги 700 метргача ўзгарувчи тепаликларга эга 13,5 километр баландликка кўтарилишни ўз ичига олди.
Қизғин курашларга бой бўлган пойгада аъло натижани қайд этган жамоа спортчиси Ольга Забелинская 2-ўрин, Янина Кускова 4-ўрин, Мисюрина Маргарита 10, Шахноза Абдуллаева 11-ўрин ва Мадина Қаҳҳорова 13-ўринга сазовор бўлди.
Ушбу стартда 6 та жамоадан 26 нафар пойгачи иштирок этди, хусусан, Human power, Греция терма жамоаси, Кипр терма жамоаси, Словакия терма жамоаси ва бошқалар.
Умуман олганда, спортчиларимиз 58 та олимпия рейтинг очкосини қўлга киритиб, ҳозирда мамлакатлар ўртасида тўплаган очколари бўйича 1-ўринни эгаллаб турибди.
Шарҳлар