Париждаги Олимпиадада Ўзбекистон байроғини ким кўтариб чиқиши маълум бўлди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ўйинлари делегациясининг байроқдорларини эълон қилди.
Миллатлар парадида мамлакат байроғини бокс бўйича жаҳон чемпиони Абдумалик Холоқов ва қиличбозлик бўйича 2022 йилги ёзги Осиё ўйинлари совриндори Зайнаб Дайибекова олиб боради.
Ёзги Олимпия ўйинлари 26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтади. Уларнинг дастурида 329 та совринлар жамланмасидан иборат 32 та спорт тури бўлиб ўтади.
Улашиш:
Шарҳлар