Паркент туманида “IT-шаҳарча” қурилиши бошланди
15 май куни Ўзбекистон Президентининг “Ҳудудларда ёшларга рақамлаштириш ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитларни яратишга қаратилган “IT-шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Шу мақсадда Тошкент вилояти Паркент туманининг Самсарак қишлоғида “Villayat Samsarak: CREATIVE ECO IT VILLAGE” лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди ва унда ушбу ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган “IТ-шаҳарча” қурилишига старт берилди.
Аввалроқ Президентга мамлакатда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан берилган ахборотда чекка ҳудудларда ҳам IT-шаҳарчалар ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар