Паркент туманида юк ва енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Паркент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ расмий муносабат берди.
«Жорий йилнинг 22 июнь куни соат тахминан 11:30 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 “Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор” автомобиль йўлининг 56-километрида (Марказий бозор қаршисида) ҳайдовчи 2000 йилда туғилган Р.Н “Камаз” русумли юк машинасини бошқариб келаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги ва ҳаракат тезлигини назорат қила олмаганлиги сабабли ўзи билан бир йўналишда бўлган 2 та “Cobalt”, “Spark” ва “Lasetti” русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир этган», – дейилади хабарда.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқоролар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар