Паркент туманига янги ҳоким тайинланди
Исакулов Сардор Дадажонович Паркент тумани ҳокими этиб тайинланди.
У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар «Иссиқлик электр станциялари» АЖ бошқарув раисининг ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, коперацион алоқаларни кенгайтириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шу пайтгача туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳруҳ Шоаҳмедов фаолиятида йўл қўйган бир қатор камчиликлари учун вазифасидан озод қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар